30 Июль

Фарғона вилоятининг Бувайда тумани марказидаги “Янгиқўрғон – Янгибозор” йўналишида 65 ёшли Damas ҳайдовчиси Меҳрихон Ҳалимовани барча бирдек танийди. Шижоатли аёл йўловчи ташиш билан шуғулланади.

Фарғона вилоятида адлия органлари томонидан давлат хизматлари кўрсатиш жараёнида жорий йилда 5 мингдан зиёд қонунбузилиш ҳолати аниқланди.

27 Июль

Давлат хавфсизлик хизмати Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида жуда кўп миқдордаги хорижий валютани ноқонуний равишда қўшни давлатга олиб чиқилиши олди олинди.

25 Июль

2020 йилда Фарғона тумани Миндонобод даҳасида кам таъминланган аҳоли учун иссиқхона қурилган эди. Бироқ сув таъминоти йўлга қўйилмагани боис аҳоли иссиқхонадан даромад олмади. Даромад уёқда турсин, ойма-ой кредит тўлашяпти. Бу орада иссиқхонага ёпилган плёнкалар икки марта шамолдан учиб кетган.

Диний адоватни тарғиб қилувчи материаллар тарқатишда айбланиб, 15 суткадан маъмурий қамоқ жазосига тортилган фарғоналик блогерларнинг апелляция шикояти 24 июль куни ЖИБ Фарғона вилоят судида кўриб чиқилди. 

23 Июль

Фарғонадаги боғларда мева йиғим-терими авжига чиққан. Кунлик ишга чиқувчиларнинг қўли қўлига тегмайди. Бугунги кунда асосан шафтоли, олма, олхўрилар терилиб, четга экспорт қилиняпти. 53 ёшли Сайёра Бойғонова ана шу ишларда жонбозлик кўрсатаётганлардан.

22 июль куни фарғоналик блогерлар Олимжон Ҳайдаров ва Комилжон Аҳмедовлар диний адоватни тарғиб қилувчи материаллар тарқатишда айбланиб, 15 суткадан маъмурий қамоқ жазосига тортилди.

22 Июль

Жорий йилнинг 25 июлидан 28 июлигача бўлган даврда тоғларда юқори ҳарорат фони кутилмоқда. Бу ҳақда “Ўзгидромет” хабар берди.

Нукус шаҳридаги деҳқон бозорида 45 000 сўмдан мол гўшти сотилмоқда.

19 Июль

Фарғона тарихи ва маданияти давлат музейида 2,5 млрд сўмлик 70 та ноёб экспонат қалбакилаштирилгани аниқланди. Шунингдек, 2011 йилда музейдан Фарғона вилояти ИИБга жами 21 номдаги ашёлар олиб кетилган. Улардан 14 таси 2016-2020 йиллар давомида музейга қайтарилган, қолган 7 та ранг-тасвир асарининг тақдири номаълумлигича қолмоқда.

Давлат хавфсизлик хизмати Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан тезкор тадбирлар ўтказилди. 

Ҳудудларнинг доимий аҳолиси сони маълум қилинди. Давлат статистика қўмитаси тегишли хабар билан чиқди.

Кўпроқ янгилик
Top