Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада 102 нафар мансабдор шахсга интизомий жавобгарлик чоралари қўлланилди
Фарғона вилоятида адлия органлари томонидан давлат хизматлари кўрсатиш жараёнида жорий йилда 5 мингдан зиёд қонунбузилиш ҳолати аниқланди.
“Давлат хизматлари янгиликлари” каналида хабар қилинишича, мазкур ҳолатларнинг 4 853 таси муддат бузилиши, 152 таси ваколатли органлар томонидан тўғридан тўғри давлат хизматлари кўрсатилиши, 11 таси ортиқча ҳужжатлар талаб қилиниши, 308 таси мурожаатларнинг асоссиз рад этилиши, 60 таси бошқа турдаги қонунбузилишларга тўғри келади.
Корхона ва ташкилотлар кесимида таҳлил қилинганида қонунбузилиш ҳолатларининг аксарияти газ, электр, сув корхоналари, кадастр, соғлиқни сақлаш, солиқ ва қурилиш идораларига тўғри келмоқда.
Аниқланган қонунбузилиш ҳолатларининг олдини олиш ҳамда бартараф этиш мақсадида ваколатли органларга 64 та тақдимнома киритилиб, 59 нафар мансабдор шахслар билан профилактик суҳбатлар ўтказилди ҳамда 63 нафар мансабдор шахсларга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённомалар расмийлаштирилди.
Шунингдек, 102 нафар мансабдор шахсга нисбатан интизомий жавобгарлик чоралари қўлланилди, шундан 4 нафар масъул ходим билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.
Мавзуга оид
09:46 / 11.06.2026
Ноқонуний қурилишлар учун жавобгарлик кучайтирилади
15:25 / 29.05.2026
Фарғонада банкир, Жиззахда ҳокимлик мансабдори пора билан ушланди
11:32 / 20.04.2026
Вояга етмаганлар хавфсизлигига доир янги ҳуқуқий нормалар жорий этилди
09:02 / 28.03.2026