9 Апрель

Ижтимоий тармоқларда Наманган вилояти Поп тумани ҳокими ўринбосари Зафаржон Арслонов билан боғлиқ видео пайдо бўлди. Видеода ҳоким ўринбосари дастлаб фуқароларга ҳокимлик биносида сайёр қабул бўлишини эълон қилади, шундан кейин (монтаж қилиб кадр кесилган) ҳазил қилиб фуқароларни чипс ейишга чақиради.

Қозоғистоннинг «SCAT Airlines» авиакомпанияси Наманган ва Олмаота ўртасида мунтазам рейсларни йўлга қўйди, деб хабар бермоқда «Uzbekistan Airports». 

6 Апрель

Чортоқ ва Мингбулоқ туман ҳокимликлари 95та овқатланиш корхоналари ва кўнгилочар объектлар иш вақтига 23:00гача чеклов ўрнатди. Бизнес омбудсман чеклов бекор қилинганини маълум қилиб, шундай ҳолатлар бўлса, бизнес-вакилга мурожаат қилишни сўради. 

3 Апрель

Ҳозирда содир бўлган ёнғин юзасидан терговга қадар суруштирув ишлари олиб борилмоқда.

2 Апрель

Давлат солиқ қўмитасининг навбатдаги Ҳайъат мажлисида бир нечта ҳудудда камчиликларга йўл қўйган раҳбарлар лавозимидан озод этилган.

1 Апрель

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабарига кўра, 1 апрел куни Тошкент вақти билан 04:13 да Қирғизистонда ер силкиниши содир бўлди. 

30 Март

29 март куни Наманганда «Navruz Cup» турнири якунланди. 

26 Март

25 март куни илк бор ташкил этилган «Navruz Cup» турнирида яримфинал баҳслари бўлиб ўтди. 

25 Март

Жондорлик Хуршид Турсунов таҳририятимизга мурожаат қилиб, 5 йилдан бери довон ошиб, адолат тополмасдан сарсон бўлаётгани ҳақида гапириб берди. У Наманган вилояти суди қарорларидан норози.

Наманганда «Калашников» автоматини сотмоқчи бўлган шахс ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар бермоқда.

24 Март

Наманган вилоятида ЙҲХБ ходими автомашинасидан тушишни истамаган ҳайдовчига электрошокер қўллади. Вилоят ИИБ бунга оддий ҳолат сифатида муносабатда бўлмоқда. Ваҳоланки, ходимнинг бу ҳаракатлари амалдаги қонун талабларини қўпол равишда бузиш ҳисобланади.

20 Март

Наманган шаҳрида ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган фуқаро бошқарувидаги Nexia бетон тўсиққа чиқиб кетиши натижасида ағдарилди. Автомашина салонида бўлган йўловчи ўнг юз юмшоқ тўқимаси лат ейиши ташхиси билан шифохонага мурожаат қилган.

Кўпроқ янгилик
Top