Ўзбекистон | 10:46 / 02.04.2022
30679
2 дақиқада ўқилади

13 та туман солиқ бошлиғи лавозимидан олинди, 40 дан зиёд раҳбар ходимга интизомий чоралар кўрилди

Давлат солиқ қўмитасининг навбатдаги Ҳайъат мажлисида бир нечта ҳудудда камчиликларга йўл қўйган раҳбарлар лавозимидан озод этилган.

Фото: Давлат солиқ қўмитаси

Қўмита ахборот хизматининг маълум қилишича, Ҳайъат мажлисида1-чорак якунлари бўйича солиқ органлари фаолият кўрсаткичлари таҳлил қилинган. Бир қатор раҳбарлар жазоланган.

Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси, Қашқадарё ва Тошкент вилояти ДСБ, Когон ҳамда Андижон шаҳар ДСИ раҳбарларига нисбатан навбатдаги интизомий жазо чоралари белгиланган.

Андижон, Олот, Зомин, Пахтакор, Фориш, Учқўрғон, Қўшработ, Ургут, Жарқўрғон, Термиз, Сирдарё, Гулистон туманлари ҳамда Янгиер шаҳар ДСИ бошлиқлари лавозимидан озод этилган.

Шунингдек, солиқ қарзини мажбурий ундиришга қаратишда йўл қўйган хато ва камчиликлари учун Асака, Чироқчи, Мингбулоқ, Ургут, Мирзаобод, Сардоба, Боғдод, Қумқўрғон туманлари ҳамда Қувасой ва Жиззах шаҳар ДСИ бўлим бошлиқлари лавозимидан озод этилди.

Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида “Солиқ ҳамкор” тизими орқали тушган мурожаатлар билан ишлаш ҳамда ушбу йўналишда назорат тадбирларини амалга оширишдаги жиддий хато ва камчиликлари учун Нукус, Жиззах ва Андижон шаҳарлари, Ғиждувон, Чироқчи, Кармана, Поп, Ургут ҳамда Бекобод тумани ДСИ Сайёр солиқ текширувлари бўлим бошлиқлари ҳам лавозимидан озод этилган.

Бундан ташқари, юқори натижаларга эришган Давлат солиқ бошқармалари ва 64 та солиқ инспекциялари жамоасини моддий рағбатлантиришга қарор қилинган.

Аввалроқ, Сирдарёда солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари олган порасининг бир қисмини қайтараётганда қўлга тушгани хабар қилинган эди.

Мавзуга оид