29 Июль

Токиода бўлиб ўтаётган Олимпиада ўйинларининг дзюдо баҳсларида юртимиз вакили Давлат Бобонов -90 кг вазн тоифасида бронза медалини қўлга киритди. Tribuna.uz спортчи туғилиб ўсган Навоий вилояти, Нурота туманининг Чуя қишлоғида бўлиб, унинг яқинлари билан суҳбатлашди.

Нурота туманида инсон ўлими билан боғлиқ автоҳалокат содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ ЙХҲББ хабар бермоқда.

28 Июль

МИБ органлари ташкил этилганидан бугунги кунга қадар Навоий вилоятида 2 трлн 555 млрд сўмлик ҳужжатларнинг ижроси таъминланган. Бу ҳақда 2021 йил 27 июль куни ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

27 Июль

Навоий вилояти Кармана туманида жойлашган «Самарқанд» ЙПХ масканида Бухородан Тошкентга олиб кетилаётган сифатсиз гўштлар тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда вилоят Навоий вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

25 Июль

Навоий вилояти Нурота туманининг Қадоқ маҳалласида 2020 йилнинг декабрь ойида мол ўғрилиги билан боғлиқ уч ҳолат содир этилган. Жабр кўрган фуқаролар тергов ва суриштирув ишлари суст олиб борилганидан норози бўлмоқда.

23 Июль

Навоий вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи Марат Шамуратов барча туман ва шаҳар халқ таълими бўлими мудирларига 23-24 июль кунлари мактабларда шанбалик ўтказиб, ободонлаштириш ва тозалик ишларини ташкиллаштириш бўйича топшириқ берди.

22 Июль

Навоий аэропортида хорижга учиб кетаётган П.С ҳамда Д.Т. қадимий тангалар ва қоғоз купюраларни ноқонуний тарзда олиб чиқиб кетишмоқчи бўлишди. 

21 Июль

Навоий шаҳрида бўлганлар кўпинча унинг тозалиги, чиқиндилардан холи эканини эътироф этади. Ҳақиқатан, шаҳарда чиқиндилар деярли учрамайди, одамлар тозаликка алоҳида эътибор беради.

16 Июль

Навоий вилоятида 1000 АҚШ доллари эвазига танишлари орқали фуқаролардан бирининг иш жойини ўзгартириб бермоқчи бўлган аёл ушланган. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.

Конимех туманида хорижга чиқишига тақиқ қўйилган қарздор ота фарзанди учун 32,4 млн сўм алимент тўлаб берди. Бу ҳақда МИБ Навоий вилояти бошқармаси хабар берди.

15 Июль

Навоий вилояти Навбаҳор тумани ҳокимининг 3 нафар фермернинг ерини олиб қўйиш ҳақидаги қарори судда ноқонуний деб топилган. Бу ҳақда Бизнес-омбудсман матбуот хизмати хабар бермоқда.

Жиззахлик 19 ёшли йигит навоийлик 2 ёшли Х.И.нинг куйган ҳолда тасвирга олинган видео лавҳаларини Telegram ижтимоий тармоғидаги моддий ёрдам гуруҳидан кўчириб олиб, сохта хайрия акцияси уюштиргани аниқланди. Бу ҳақда ИИВ Киберхавфсизлик маркази хабар бермоқда.

Кўпроқ янгилик
Top