14 Июль

«Ўзгидромет» 15 июль куни кузатилиши кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

12 Июль

Навоий давлат педагогика институтига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, фуқародан 2000 АҚШ доллари олган ўқитувчи ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

«Ўзгидромет» 12-16 июль кунлари Ўзбекистонда кузатилиши кутилаётган об-ҳаво маълумотини тақдим этди.

10 Июль

“Лангар” қўрғони Навоий вилояти Хатирчи тумани марказидан 52 километр узоқликда жойлашган.

Навоий шаҳри марказидан туриб атрофга боқсангиз, кўп қаватли бинолар қуриш учун тикланган ўнлаб минорали кранларга кўзингиз тушади. Ўшалардан бирини кран машинисти Шодиёна Сайдуллаева бошқаради.

2021 йилнинг 6 ойида Навоий вилояти жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати ва жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судлари томонидан 662 нафар шахсга нисбатан 506 та жиноят иши кўриб чиқилган ҳамда 336 та жиноят иши бўйича 473 нафар шахсга нисбатан ҳукм чиқарилган. Бу ҳақда 2021 йил 9 июль куни ўтказилган брифингда айтиб ўтилди.

9 Июль

Навоий вилояти Қизилтепа туманида ноқонуний тартибда алюминийдан уй-рўзғор буюмлари ишлаб чиқараётган корхоналар аниқланган. Бу ҳақда вилоят Экология бошқармаси хабар бермоқда.

9-10 июлда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с.гача кучайиши кутилмоқда, баъзи жойларда чангли бўрон билан 25-30 м/с.гача кучайиши мумкин.

Кармана туманида яшовчи Рахмон Тўхтамишев ҳовлисига ичимлик суви учун ҳисоблагич ўрнатиш мақсадида туман давлат хизматлари маркази орқали мурожаат қилган. Хизмат учун қонунда белгиланган муддатни кутган фуқаро иши ҳал бўлмагач мурожаати юзасидан аҳволни ўрганади. Билсаки, электрон базада мурожаат қаноатлантирилгани ҳақидаги хабар қолдирилган. 

8 Июль

Навоий вилоятида жорий йилда 30 939 гектар майдонга такрорий экин экиш режалаштирилган. 1 июль ҳолатига 23 093 гектар майдонга такрорий экин экилган. Бу ҳақда Kun.uz'га «Ўзагроинспекция» Навоий вилоят бошқармаси  матбуот хизмати маълум қилди.

Нурота тумани тиббиёт бирлашмасининг туғруқ бўлимида ишловчи олий тоифали акушер-гинеколог врач М.Д. туғруқ пайтида масъулиятсизлик қилиб, чақалоқ ўлимига сабаб бўлгани учун жиноий жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда Kun.uz'га жиноят ишлари бўйича Нурота тумани суди судьяси Муҳсин Эгамов хабар берди. 

7 Июль

Ҳасан Қаршиев Навоий вилояти Хатирчи туманининг Лангар маҳалласида яшайди. Туман марказидан узоқ, чекка ҳудудда яшайдиган Ҳасан ака 40 йилдан бери кетмон ва белкурак ёрдамида тошларни тозалаб ер очади. Ҳозир у очган ҳудуд каттагина боғга айланган.

Кўпроқ янгилик
Top