9 Сентябрь

Август ойида қайси ҳудудда энг кўп никоҳ қайд этилгани маълум қилинди.

8 Сентябрь

Kun.uz суриштирувидан маълум бўлишича, Навоий вилоятидаги 1650 та эҳтиёжманд оиланинг ҳар бир фарзандига мактаб формаси учун ажратилган 300 минг сўмдан пул рўйхатдаги ҳаммага ҳам етиб бормаган. Хатирчида эса пул эмас, нархи 300 минг сўмдан арзон мактаб формаси тарқатилган ва одамлардан гўёки улар нақд пул олгани ҳақидаги ҳужжатга имзо қўйдириб олинган.

4 Сентябрь

2022 йилнинг 4 сентябр куни Зарафшон дарёсида йирик экологик инқироз такрорланди: минглаб балиқлар номаълум сабаб туфайли нобуд бўлди.

30 Август

Президент фармонига мувофиқ, 100 ёшдан ошган бир гуруҳ ўзбекистонликлар «Шуҳрат» медали билан тақдирланди. Улар орасида Қизилтепа туманида яшовчи 102 ёшли Ҳамро момо Муслимова ҳам бор.

28 Август

Республика бўйича 395 299 нафар битирувчидан 104 065 нафари ОТМларга ўқишга қабул қилинган. 

27 Август

“Навоийазот” томонидан оқизилган зарарли моддалар сабаб Зарафшон дарёсидаги минглаб балиқлар қирилиб кетганига қарийб бир йил бўлди. Шунча муддат ўтган бўлса ҳам тергов ҳаракатлари ҳамон якунига етмаган. Бош прокуратура ҳолатни ўз назоратига олгани айтилганди. 

22 Август

Хатирчи туманининг Тасмачи маҳалласида майиз бозори бор. Ҳафтада икки кун бўладиган бозорда 170 тоннагача майиз сотилади. Харидорлар турли вилоятлардан келишади. Мазкур қишлоқда узумчилик билан шуғулланмайдиган хонадонни топиш қийин.

9 Август

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда жорий йил ўтган давр мобайнида эришилган ютуқлар ва йўл қўйилган камчиликлар кўриб чиқилди. 

4 Август

Навоий вилоятининг Хатирчи туманида яшовчи Отабек Маманазаров томорқада павловния дарахтини етиштириб, даромад қилишни кўзламоқда. 4 ой олдин ўтқазилган ниҳолларнинг соат сайин ўсиши томорқа эгасини ҳам, қишлоқ аҳолисини ҳам ҳайратга соляпти.

3 Август

2022 йилнинг январ-июн ойларида вилоятда божхона ходимлари томонидан 377 та ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланган ҳамда 4 млрд 466 млн сўмлик товар-моддий бойликлар ушлаб қолинган. Бу ҳақда Kun.uz’га вилоят божхона бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

1 Август

Навоий вилоятида майнинг учун мўлжалланган қурилмаларни ўғирлаган шахслар фош қилинди.

29 Июль

Боши бироз оғригани туфайли шифокор қабулига борган ўқитувчи аёл уйига қайтмади: шифокорнинг “укол”идан сўнг у сониялар ичида вафот этган. Муолажа қилган 68 ёшли шифокор ўша лаҳзада шошиб қолганини айтмоқда.

Кўпроқ янгилик
Top