Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистондаги ЙТҲда уч ўзбекистонлик ҳалок бўлди
Хўжанддан Душанбе шаҳри томон ҳаракатланаётган Nexia юк машинаси билан тўқнашган. Оқибатда машина ҳайдовчиси ва икки йўловчи вафот этган.
Тожикистонда инсонлар ўлими билан боғлиқ ЙТҲ содир бўлди. Унда уч нафар Ўзбекистон фуқароси вафот этган. Бу ҳақда Тожикистон Фавқулодда вазиятлар қўмитаси хабар берди.
Маълум қилинишича, ЙТҲ 2 июл куни соат маҳаллий вақт билан 13:00да “Душанбе-Варзоб-Хўжанд” автомобил йўлининг 50-километрида содир бўлган. Хўжанддан Душанбе шаҳри томонга ҳаракатланаётган 40 Н 174 GB давлат рақамли Nexia юк машинаси билан тўқнашиб кетган.
ЙТҲ оқибатида Nexia ҳайдовчиси ва икки нафар йўловчи (икки эркак ва бир аёл) воқеа жойида ҳалок бўлган.
Машина ҳайдовчиси Фарғона вилоятида яшовчи, 1964 йилда туғилган М.Б. эканлиги аниқланган. Қолган қурбонларнинг шахсини аниқлаш чоралари кўрилмоқда.
Қайд этилишича, ЙТҲ юзасидан шу куннинг ўзида Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигига маълумот юборилган.
Мавзуга оид
11:10 / 01.07.2026
Тошкентда Tracker ва BYD иштирокида ЙТҲ содир бўлди
10:15 / 01.07.2026
Қамчиқда ёнилғи ташувчи махсус автомобил ЙТҲга учради
17:56 / 30.06.2026
Тошкентда ЙТҲ оқибатида Lacetti иккига бўлиниб кетди
11:56 / 30.06.2026