3 Январь

Қашқадарёнинг ёзилмаган қонуни борми? Ёхуд вилоят ҳокимининг ўрта аср феодал тартибларини эслатувчи қарори ҳақида.

Самарқанд ва Наманган шаҳарларини истиқболда “миллионлик шаҳарлар”га айлантириш бўйича чоралар кўрилади. Бу 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини 2022 йилда амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” лойиҳасида белгиланган.

1 Январь

Самарқанд вилояти Ургут туманида машина уриб юборган 18 ёшли пиёда вафот этган. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар бермоқда.

Гидрометеорология хизмати маркази эртага, 2 январ куни қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди.

31 Декабрь

Ижтимоий тармоқ орқали вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Давронбек Жуманиёзов пора олаётганда қўлга тушгани ҳақида хабар тарқатгани учун қамоққа олинган самарқандлик блогер Руслан Хаирнуровга нисбатан қўлланган эҳтиёт чораси уй қамоғига ўзгартирилган.

30 Декабрь

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани давлат солиқ инспекцияси томонидан солиқ тўловчига асоссиз солиқ қарздорлиги ҳисобланганлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят солиқ бошқармаси ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Самарқанд вилояти Оқдарё туманида каналга тушиб кетган Nexia ФВБ ходимлари томонидан махсус техника ёрдамида олиб чиқилган.

29 Декабрь

Самарқанддаги халқ тилида «Хаваси» деб аталувчи шифохона Қорасув мавзесига кўчирилгач, унинг ўрнига вилоят кўп тармоқли шифохонаси кўчиб боради.

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи 80 минг доллар пора олаётганда ушлангани ҳақида хабар тарқалди. 2021 йил 28 декабр куни вилоят ССБда мазкур хабар юзасидан матбуот анжумани ўтказилди.

Самарқанд шаҳрида 2014 йилдан кейин қурилган 59та кўп қаватли уйларда лифт ишламайди. Бу ҳақда вилоят ҳокими иштирокида ўтказилган муҳокама йиғилишида маълум қилинган.

28 Декабрь

ДХХ Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ва вилоят ИИБ ходимлари 2 нафар фуқарони 60 минг доллар эвазига ноқонуний равишда АҚШга юборишини айтиб, олдиндан 20 минг доллар олган фирибгарларни қўлга олган.

27 Декабрь

Шаҳарларда жўмрак буралса бас, кранлардан зилол сув оқиб турибди. Шу сабаб айримлар унинг қадрига етмаётгани ҳам рост. Айримлар эса, эътиборсизлик сабаб сувсозларнинг миллионлаб сўмлик жарималарига гирифтор бўлмоқда.

Кўпроқ янгилик
Top