10:06 / 24.05.2024
27351

Ботир Қобилов Ҳарвард бизнес мактабида докторлик диссертацияси ёқлаган илк ўзбекистонлик бўлди

Ўзбекистонлик иқтисодчи Ботир Қобилов Ҳарвард бизнес мактабида (Ҳарвард университетининг бир қисми) фан доктори илмий даражасини олди.

Фото: Беҳзод Ҳошимов

Бу ҳақда Висконсин университетидан фан доктори Беҳзод Ҳошимов ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида маълум қилди.

Дўстим, ҳаммуаллифим, подкастдошим ва қадрли акам – Ботир Кобилов бугун Ҳарвард университетидан докторлик унвонини олдилар.

Ботир ака билан фахрланамиз. Ватанимиз, миллатимизга Ботир акадек олимлар муборак бўлсин. Ботир ака Ҳарвардда докторлик қилган биринчи ўзбекистонлик бўлди”, деб ёзди Беҳзод Ҳошимов.

Ботир Қобилов / Instagram

Ботир Қобилов – иқтисодчи, аввалроқ АҚШнинг Дюк университетида иқтисодиёт магистри даражасини олган. У Uzbekonomics Telegram-канали муаллифи, шу номдаги подкастлар ҳаммуаллифи ҳисобланади. Қобилов жамоатчилик фаоли сифатида қатор мавзуларда ўз мулоҳазаларини билдириб келади.

Top