Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Ўзбекистонлик боксчилар халқаро турнирда ғолиб бўлди
18:09 / 15.03.2017
8610

Бокс бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Қозоғистонда  ўтказилган  халқаро турнирда 2 олтин, 1 кумуш ва 2 бронза медални қўлга киритди.

Вазни 91 килограмм бўлган боксчилар баҳсида иштирок этган Жамшид Муҳаммадалиев финалда қирғизистонлик Илёс Ниёзовга қарши рингга кўтарилди. У ушбу жангда рақибига аниқ зарбалар йўллаб, ғалаба қозонди.

Ўта оғир вазн тоифасида қатнашган Лазизбек Муллажонов ҳал қилувчи баҳсда россиялик Дмитрий Куликка қарши майдонга тушди. Унинг кучли зарбаларини ўтказиб юборган Дмитрий биринчи раунддаёқ ўз мағлубиятини тан олди.

Темур Эргашев кумуш медаль билан тақдирланган бўлса, Зоиржон Жуманазаров ва Асадбек Шодиев бронза медалга сазовор бўлди.


Улашинг
Top