Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Яшнободда ўғрилик содир этаётган шахс уй эгаси томонидан ушланди
09:27 / 03.08.2017
5110

Жорий йилнинг 31 июль куни Яшнобод туман ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари томонидан ўғрилик жиноятини охирига етказа олмаган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Кун.uz’га ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси хабар берди.

Яшнобод туманида 31 июл куни соат 01.00 да, 1992 йилда туғилган муқаддам судланмаган, Сурхондарё вилояти, Қумқўрғон туманида яшовчи Ю.Н., 1986 йилда туғилган Табибий кўчасида яшовчи З.Д.нинг уйига томидан ошиб кириб, жиноятни ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолда охирига етказа олмасдан, уй эгаси томонидан ушланган.     

Яшнобод туман ИИБ томонидан фуқаро Ю.Н.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,169 м. 1-қ. билан  жиноят иши кўзғатилди.


Улашинг
Top