Францияда 8 киши яшин уриши туфайли жабрланди
14:33 / 08.08.2017
1816

Франциянинг Изер департаментидаги Вьен коммунасида саккиз киши яшин уришидан жабрланди. Бу ҳақда BFMTV телеканали хабар бермоқда.

Ҳодиса 7 август куни кечки пайтларда рўй берган.

Таъкидланишича, яшин уриши натижасида 15 ёшли боланинг юраги тўхтаб қолган. У билан бирга яна етти нафар шахс шифохонага зудлик билан етказилди.

Аввалроқ Ҳиндистонда 14 киши яшин уриши оқибатида ҳалок бўлгани хабар берилганди.


Улашинг
Top