8208.04 USD +26.96

9490.14 EUR +63.08

123.85 RUB +1.12

10796.9 GBP +61.65

09:29 / 10.05.2018 9970

Исроил Сурия ҳудудидаги ўнлаб ҳарбий объектларга ҳужум қилди

Фото: REUTERS/Alaa al Faqir

Исроил ракеталари Суриядаги бир нечта ҳарбий объектлар ва ўқ-дорилар омборларини аниқ нишонга олди. Бу ҳақда Суриянинг “Сана” миллий агентлиги ҳарбий манбага асосан маълум қилди.

"Исроил ракеталари бир нечта ҳарбий объектлар ва ўқ-дори омборларини аниқ нишонга олди", - дейилади хабарда.

Шунингдек, “Сана”нинг бошқа бир хабарига кўра, Сурия ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Исроилнинг ўнлаб ракеталарини уриб туширган, уларнинг аксарият қисми нишонга тегмаган. 

Аниқлик киритилишича, бошқа ракеталар "ҳаво ҳужумидан мудофаа кучларининг баъзи расчётлари (битта замбарак ёки пулемётни бошқарувчи жангчилар гуруҳи), радар ва ўқ-дорилар омборларини йўқ қилган".

Исроил Мудофаа армияси хабар беришича, Исроил авиацияси Эроннинг Суриядаги ўнлаб объетлари ва Сурия Араб Республикаси ҳукумат кучларининг ҳаво ҳужумидан мудофаа батареяларига ҳужум қилган. Бу тунги вақтларда берилган ракета зарбасига жавоб бўлди.

Исроиллик ҳарбийларнинг таъкидлашича, сўнгги йиллар ичидаги энг кенг кўламли амалиётлардан бирида иштирок этган барча самолётлар ўз базаларига муваффақиятли қайтиб келди, бунга сабаб бўлган ракета зарбаси эса Исроилга йўқотишлар келтирмаган.

"Исроил Мудофаа армияси Эроннинг Сурия ҳудудидаги “Ал-Қудс” тузилмаларига тегишли ўнлаб ҳарбий объектларга ҳужум қилди", - дейилади вазият ҳақидаги ҳарбий маълумотда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон кучлари Исроил позицияларига ракета зарбаси берганди.

Теглар

Top