8458.16 USD +9.27

9501.05 EUR +38.29

129.74 RUB -0.07

10994.8 GBP -133.27

15:00 / 13.12.2018 15769

LG HOM-BOT чангютгичи – ҳар куни уй тозалашни унутинг!

Фото: LG

LG HOM-BOT робот чангютгичи атрофингизни қандай тозалашни билади.

Уй тозалаш ўзимиз ва яқинларимизга сарфлашимиз мумкин бўлган вақтимизни олади. Шунинг учун Ўзбекистонда LG HOM-BOT ақлли робот чангютгичи сотуви бошлангани ҳар бир уй бекасини қувонтиради. Ушбу замонавий ва маиший ёрдамчи уй тозалашнинг барча машаққатларини ўз зиммасига олади. 

Ҳайвонлар юнглари, болалар ўйинларининг оқибатлари, чанг ва бошқа чиқиндилар бир неча дақиқа ичида сизнинг иштирокингизсиз йўқолади. Чангютгичнинг инновацион квадрат шакли ва 7 см гача узайтирилган чўткалари нафақат пол, балки бурчаклар, плинтуслар ва деворлар четлари самарали тозаланишини таъминлайди.

Фото: LG

LG HOM-BOT чангютгичи тозалаб бўлинган жойларга қайтмайдиган ёки тозалашни келган жойидан давом эттириш имконини берувчи йўналиш ўрнатади.  Махсус сенсорлар тўсиқлар ва хавф-хатарларнинг олдини олади - чангютгич столга тақалиб қолмайди ва зинадан ағдарилиб тушмайди. Тозалашнинг тўрт хил режими хонани максимал даражада тозалаш имконини беради. LG HOM-BOT чангютгичи пол қопламасини автоматик равишда аниқлайди ва кафелдан гиламга ўтганида сўриш дастурига ўтади. Чангютгични уйдан узоқда - ишда, саёҳатда ёки меҳмонга борганингизда телефон орқали бошқаришингиз мумкин. Энди сизда ҳар доим топ-тоза уйга қайтиш имконияти мавжуд бўлади. Уйда фақат масофадан бошқарув пултидаги тугмачани босишингиз кифоя – ва сизнинг содиқ ёрдамчингиз хонани тозалашга киришади. 

Чанг тўплагич корпус тепасида жойлашган бўлиб, биргина қўл тегизиш билан очилади. Контейнер ёпиқ бўлиб, у кўчириш қулай тутқичга эга, бу чангнинг ҳавога қайтиш эҳтимолини камайтиради. Робот чангютгич нейтрал рангли замонавий дизайнга эга бўлганлиги сабабли ҳар қандай интерьерга мос тушади. У каравот ёки шкаф остига сиғиши мумкин, бу бир вақтнинг ўзида иккита муаммони ҳал қилади - қийин жойларни тозалаш ва чангютгични сақлаш.

Фото: LG

Сиз ҳар куни соат 10:00 дан 21:00 гача «GOODZONE» дўконларида LG HOM-BOT робот чангютгич нархлари билан танишишингиз ва сотиб олишингиз мумкин.

Мурожаат учун телефон: +99871 207 03 07.

Бугунги кунда истеъмолчиларга учта чангютгич модели таклиф этилмоқда:

• VRF6570LVMB
• VR6570LVMB
• VRF6570LVM

Сервис хизматлари борасида маълумот олиш учун LG мижозларни қўллаб-қувватлаш хизматининг 0-800 120-22-22 рақамига қўнғироқ қилинг. Ушбу рақамга Ўзбекистон бўйича қўнғироқ қилиш бепул. Муҳими, рақам тўлиқ терилади.

Фото: LG

Реклама ҳуқуқи асосида

Теглар

LG
Top