8337.07 USD +0.82

9498.42 EUR -34.92

123.36 RUB +3.51

10609.8 GBP +18.55

18:10 / 16.12.2018 11832

Эрдўған Туркия АҚШдан 100дан ортиқ F-35 самолётларини кутаётганини айтди

Анқара АҚШдан 120та бешинчи авлод F-35 қирувчи самолётлари келтирилишини кутмоқда. Бу ҳақда Туркия президенти Тойиб Эрдўған маълум қилди, деб хабар берди NTV телеканали.

"АҚШ F-35 ишлаб чиқаради. Бизга ҳам 120 донаси етказиб берилади. Бу самолётларнинг айрим қисмлари Туркияда ишлаб чиқарилади", деди у. 

F-35 самолёти пайқашни қийинлаштирувчи технологиядан фойдаланган ҳолда яратилган жанговар самолёт бўлиб, ядровий ўқларни олиб юриш имкониятига эга. Ушбу самолёт лойиҳасида АҚШдан ташқари, Австралия, Буюк Британия, Дания, Италия, Канада, Нидерландия, Норвегия ва Туркия иштирок этган.

Теглар

Top