8562.34 USD +26.60

9731.96 EUR +165.96

135.34 RUB +2.77

10908.4 GBP +161.92

19:21 / 11.03.2019 11751

Латвия ва Россия чегарасида узунлиги 93 километрли тўсиқ ўрнатилди

Фото: Латвия Давлат чегара хизмати

Латвия Россия билан чегарада узунлиги 93 километр бўлган тиканли симли тўсиқ қурилишини якунлади, айрим жойларда тўсиқнинг баландлиги 2,7 метрга етади, деб хабар берди РИА Новости.

Хабарда айтилишича, 2015 йилда Латвия-Россия чегарасида тўсиқ қурилиши бўйича келишув имзоланган. Қурилиш лойиҳаси бутун Латвия-Россия чегарасини қамраб олган бўлиб, унинг ичига пиёдалар йўлаклари, патруль уйчалари, сув ўтказиш қувурлари ётқизиш ҳам киради.

Латвия чегара хизматининг маълум қилишича, қурилишнинг умумий қиймати 21,168 миллион еврони ташкил этади. Қурилиш 2020 йилда якунланиши режалаштирилган.

Латвиянинг Россия билан чегараси узунлиги 283,6 километр бўлиб, давлат чегара қўриқлаш хизматининг ўнта бўлими хизмат кўрсатади. 

Top