19:42 / 17.03.2019
8231
Серб намойишчилари президент қароргоҳини қамал қилди
Фото: Marko Djurica / Reuters

Белград шаҳридаги намойишчилар Президент қароргоҳини жонли девор билан ўраб олишди. ​«Андричев венац»​ қароргоҳи атрофига тўпланган омма президентнинг халқ билан жонли мулоқот қилишини талаб қиляпти, деб хабар беради Reuters.

Шунга қарамай намойишчилар уюшган тарзда аниқ мақсадни кўзламаётир: уларнинг шиори тез ўзгармоқда, гоҳ президент истеъфоси талаб қилинса, гоҳ матбуот эркинлиги ва ҳалол сайловлар, ислоҳотлар сўралади. Декабрда бошланган намойиш акциялари 16 март куни жиддий тус олди.

Аввал хабар берилганидек, намойишчилар мамлакат президенти Александр Вучич олиб бораётган ички сиёсатдан норози бўлиб​, Сербия Радио ва телевидение биноси​ни эгаллаб олганди. Маҳаллий полиция бинони озод этишга муваффақ бўлган, аммо намойишчилар энди президент қароргоҳини қамал қилмоқда.

Top