8518.68 USD +5.11

9652.52 EUR +145.42

131.33 RUB +0.92

10847.7 GBP +94.20

17:00 / 02.06.2019 3361

Жазоирда номзод йўқлиги боис президентлик сайлови қолдирилди

Фото: Фото: Toufik Doudou / AP

Жазоир конституцион суди 4 июлда бўлиб ўтадиган президентлик сайловида қатнашиш учун ҳужжат топширган ҳар икки номзодни рўйхатга олишни рад этди. Шу тарзда, белгиланган муддатда сайлов ўтказишнинг имкони йўқ, дейилади конституцион суд баёнотида.

Баёнотда билдирилишича, мамлакат президенти қайтадан сайлов комиссиясини чақириши лозим бўлади. 

Жазоирдаги етакчи сиёсий кучлар бойкот қилган президентлик сайловларида таниқли бўлмаган икки сиёсатчи Абдулҳаким Хамад ва Ҳамид Туахрилар охирги лаҳзада сайлов комиссиясига ўз ҳужжатларини тақдим этганди. 

Жазоир собиқ президенти Абдулазиз Бутефлика 2 апрель куни мамлакатдаги оммавий намойишлардан сўнг истеъфога чиқди. Парламент юқори палатаси  спикери Абдулқодир Бенсалах мамлакатнинг вақтинчалик раҳбари бўлиб турибди. Унинг президентлик муддати 9 июлда тугайди.

Теглар

Top