8562.34 USD +26.60

9731.96 EUR +165.96

135.34 RUB +2.77

10908.4 GBP +161.92

20:41 / 13.06.2019 7180

Жиззахдаги йирик кондитер цехида ёнғин юз берди.

12 июнь куни соат 20.43да Жиззах шаҳридаги Ҳ.Олимжон маҳалласи Р.Ахмуродов кўчасида жойлашган "Бону ширинликлари" МЧЖга қарашли қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехида ёнғин юз берди. Натижада бинонинг жами 400 квадрат метр майдондаги том қисми ҳамда қандолат махсулотлари ишлаб чиқарувчи жиҳозлар ва тайёр маҳсулотлар ёниб кетган. 

Бу ҳақда Kun.uz мухбирига Жиззах вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси ёнғин хавфсизлиги бошқармаси маълумот берди. 

Қайд этилишича, ёнғин шахсий таркиб ва махсус техникалар ҳамда сувоқова корхоналарининг сув ташувчи автоуловлари ёрдамида соат 23.50да батамом ўчирилган. Бинонинг 900 квадрат метр майдони ёнғиндан сақлаб қолинган. 

Ишлаб чиқариш цехи ва омборида бўлган ишчилар орасида жабрланганлар борлиги маълум қилинди. Улар ўртача даражадаги куйиш жароҳати олган. Ҳозирда ёнғин сабаблари ўрганилмоқда. Тахминларга кўра, ёнғин янги музлаткичда содир бўлган қисқа туташувдан келиб чиққан бўлиши мумкин.

Мазкур кондитер цехи шу йилнинг февраль ойида ишга тушганди.

Теглар

Top