13:55 / 03.03.2020
0
12844
Бишкекдаги митингни тарқатиш вақтида 18 нафар милиционер жароҳатланди

Душанба куни Бишкекдаги президент маъмурияти ва мамлакат парламенти яқинидаги марказий майдонда қамоқдаги депутат Садир Жапаровни қўллаб-қувватлаш учун 1-1,5 минг нафар киши тўпланган. Улар депутатнинг озодликка чиқарилишини талаб қилган.

Фото: Табылды Кадырбеков

Бишкекда 2 март куни бўлиб ўтган митингни тарқатиш вақтида 18 нафар милиция ходими жароҳатланди. Бу ҳақда Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

"Митинг тарқатилганидан сўнг 18 нафар милиционер юмшоқ тўқималари лат егани сабабли тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Уларнинг барчасига амбулатор ёрдам кўрсатилди", - дейилади вазирлик хабарида.

Душанба куни Бишкекдаги президент маъмурияти ва мамлакат парламенти яқинидаги марказий майдонда қамоқдаги депутат Садир Жапаровни қўллаб-қувватлаш учун 1-1,5 минг нафар киши тўпланган. Улар депутатнинг озодликка чиқарилишини талаб қилган. Кечга яқин митинг иштирокчилари милиция ходимларига тошлар улоқтиришни бошлаган, милиция кўздан ёш оқизувчи газ ва ёруғлик-шовқинли гранаталар билан жавоб қайтарган.  

Жапаров 2017 йил 25 мартда хориждан Қирғизистонга қайтиб келганида ҳибсга олинганди. У қатор жиноятларда айбланиб 11,5 йилга озодликдан маҳрум этилган. Кейинроқ юқори суд инстанцияси Жапаровнинг жазо муддатини 10 йилгача камайтирганди.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top