14:41 / 05.03.2020
0
4836
Ходимлардан бирида коронавирус аниқлангани сабабли Facebook’нинг Сиэтлдаги офиси 9 мартгача ёпилди

Компания чоршанба куни ходимлардан бирида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар қилган ва уларга уйдан туриб ишлашни тавсия қилган.

Фото: REUTERS

Facebook компаниясининг Сиэтлдаги офиси ходимларидан бирида коронавирус аниқланди. Ходимларга март охирига қадар уйдан туриб ишлаш тавсия этилди. Бу ҳақда Deadline нашри хабар бермоқда.

Нашрга кўра, компания чоршанба куни ходимлардан бирида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар қилган ва уларга уйдан туриб ишлашни тавсия қилган. Бундан ташқари, Сиэтлдаги офис 9 мартгача ёпилади.

Аввалроқ Amazon компанияси ҳам ходимлардан бирида вирус аниқланганидан сўнг ўз ходимларига уйдан туриб ишлашни тавсия этганди.

ЖССТнинг охирги маълумотларига кўра, Хитойда коронавирус юқтирганлар сони 80 мингдан ошган, ХХРдан ташқари 78 мамлакатда 14,5 минг киши бу касалликка чалинган.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top