17:37 / 08.03.2020
0
3480
Чехия бош вазири Италия ҳукуматини мамлакатдан чиқишга тақиқ қўйишга чақирди

Чехия бош вазири давлат телевидениесида қилган чиқиши вақтида Италия ҳкуматини бу мамлакатда коронавирус кенг тарқалганлиги сабабли ўз фуқароларига хорижга чиқишни тақиқлашга чақирди.

Андрей Бабиш / Фото: AP Photo / Valentina Petrova

"Европа мамлакатлари Шенген макони доирасида Италия фуқароларининг киришини тақиқлай олмайди. Қилиш мумкин бўлган ягона нарса – Италия бош вазири ўз фуқароларини Евроиттифоқнинг бошқа мамлакатларига бормасликка чақириши. Коронавирус юқиши ҳозирда Италия шимолида карантинда бўлган 16 миллион киши билангина чекланишини билмаймиз", - деди Бабиш.

Бабишнинг фикрича, Италияда бўлиб турган Чехия фуқаролари имкон борича тезроқ ватанларига қайтиши керак. унинг маълумот беришича, ҳозирда Италияда 16 мингга яқин чехиялик меҳнат таътилини ўтказмоқда.

Ҳукумат фармойишига кўра, шу кунларда Италиядан қайтган ҳар бир шахс зудлик билан шифокорга мурожаат қилиши ва 14 кунлик карантинга жойлашиши керак. Бундан фақат халқаро автоташув ҳайдовчилари, поезд машинистлари ва учувчилар мустасно. Бу фармойишни бузганларга 3 миллион кронагача (130 минг доллар) жарима солинади. 

Аввалроқ Италия ҳукумати мамлакат шимолидаги барча вилоятларни коронавирус авж олиши туфайли карантин ҳолатига ўтказди. Бу регионларга кириш ва у ердан чиқиш тўхтатилган. Бу ҳудудда камида 16 миллионга яқин киши карантинда қолмоқда. 

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top