19:02 / 30.05.2020
4236
Толиблар 70дан ортиқ маҳбусни озодликка чиқарилганини маълум қилди

“Толибон” ўтган ҳафтада Рамазон ҳайити нишонланиши муносабати билан 3 кунга ўт очишни тўхтатишини эълон қилганди. 

Фото: AP Photo / Rahmat Gul

“Толибон” ҳаракати 70дан ортиқ маҳбусни озодликка чиқарди. Бу ҳақда толибларнинг Қатардаги сиёсий офиси расмий вакили Суҳайл Шаҳинга таяниб Tolo News телеканали хабар берди.

Хабар қилинишича, толиблар Балх, Қундуз, Логар, Пактия, Хост ва Пактика вилоятларида 73 нафар маҳбусни озод қилган. Шаҳиннинг сўзларига кўра, "Толибон" озодликка чиқарган маҳбуслар сони 420 нафарга етган.

Аввалроқ Афғонистон миллий хавфсизлик кенгаши вакили Жавид Файсал “Толибон” делегацияси Афғонистон ҳукуматининг техник гуруҳи билан икки томондан маҳбусларни озод қилиш масалалари борасида келишиб олиш учун Кобулга келганини маълум қилганди.

“Толибон” ўтган ҳафтада Рамазон ҳайити нишонланиши муносабати билан 3 кунга ўт очишни тўхтатишини эълон қилганди. 

Бунинг эртасига Афғонистон президенти Ашраф Ғани “Толибон”нинг сулҳ эълон қилишига жавобан қамоқхоналардан 2 мингга яқин толибни озод қилиш тўғрисида фармойиш берди.

Top