21:58 / 12.10.2020
4200
МДҲ давлатлари раҳбарлари кенгаши йиғилиши қолдирилди

Ўзбекистон 2020 йил 1 январдан МДҲга раислик қилмоқда.

Фото: ТАСС

16 октябрда видео-конференц-алоқа шаклида бўлиб ўтиши режалаштирилган МДҲ давлатлари раҳбарлари кенгаши йиғилиши бошқа кунга қолдирилди. Йиғилишнинг қачон бўлиб ўтиши ҳозирча белгиланмади. Бу ҳақда МДҲ ижроия қўмитаси маълум қилди.

 "15 октябрда бўлиб ўтиши режалаштирилган Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилиши ҳамда 16 октябрда ўтказилиши режалаштирилган МДҲ давлатлари раҳбарлари кенгаши йиғилиши дунёдаги мураккаб эпидемиологик вазият сабабли ва кўриладиган масалаларни батафсил ишлаб чиқиш мақсадида бошқа муддатга кўчирилди", - ижроия қўмитаси хабарида.

 МДҲ саммити Тошкентда бўлиб ўтиши режалаштирилганди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 2020 йил 1 январдан МДҲга раислик қилмоқда.

Top