Жума куни Туркия Синоп шаҳри ҳудудида С-400 тизимларини синовдан ўтказгани хабар қилинди.

АҚШ Туркия Россиянинг С-400 зенит-ракета тизимлари билан қуролланмаслигига умид қилади, акс ҳолда уни хавфсизлик соҳасида жиддий оқибатлар кутади. Бу ҳақда АҚШ давлат департаменти матбуот хизмати раҳбари Морган Ортэгус маълум қилди.
«Қўшма Штатлар С-400 қуролланишга киритилмаслигига умид қилаётганлигини билдиради. Шунингдек, биз агар Туркия тизим билан қуролланадиган бўлса, хавфсизлик соҳасидаги муносабатларимиз учун эҳтимолий жиддий оқибатлар борасида ҳам аниқ-равшан фикрдамиз», - деди у.
Унинг сўзларига кўра, агарда Туркиянинг С-400 тизимини синовдан ўтказгани тасдиқланса, АҚШ буни «энг кескин тарзда» қоралашини билдирди. Чунки Россия зенит-ракета тизимлари синови Туркиянинг НАТО ҳамда АҚШнинг стратегик ҳамкори доирасидаги «мажбуриятларига мос келмайди».
«Биз синовлардан хабардормиз. Қўшма Штатлар Туркия ҳукуматига Россиянинг С-400 каби ҳарбий тизимларини олиш номақбул эканлигини энг юқори даражада маълум қилдик», - деди Ортэгус.
Жума куни Туркия Синоп шаҳри ҳудудида С-400 тизимларини синовдан ўтказгани хабар қилинди.
Туркияга С-400 тизимларини етказиб бериш 2019 йил июль ойида бошланганди.
Вашингтон Россия техникасидан воз кечишни ва унинг ўрнига АҚШнинг Patriot мажмуаларини сотиб олишни талаб қилганди. Анқара бу талабга рози бўлмади.