21:19 / 24.10.2020
5207
Трамп президент сайловида муддатидан аввал овоз берди
Фото: REUTERS/Tom Brenner

АҚШ президенти Дональд Трамп Палм-Бич шаҳрида (Флорида штати) президент сайловида муддатидан аввал овоз берди.

"Мен Трамп исмли йигитга овоз бердим. Бу почта орқали бюллетень жўнатишдан кўра анча хавфсиз овоз бериш усули. Ҳаммаси аъло, қоида бўйича", - деди у сайлов участкасини тарк этаркан.

Трамп сайлов участкаси жойлашган кутубхонага ҳимоя ниқобида келди.

У 2016 йилги сайловда Нью-Йоркда овоз берганди, аммо бу йил Трамп қайд этилган яшаш жойини ўзгартирди – эндиликда Нью-Йоркдаги Trump tower эмас, балки Флоридадаги Мар-а-Лаго қўрғони унинг яшаш жойи ҳисобланади. 

United States Elections Project портали ҳисобига кўра, бўлажак президент сайловида камида 50 млн киши муддатидан аввал овоз бериб бўлди.

Президент сайлови 3 ноябрда бўлиб ўтади.

Мавзу
АҚШ-2020
2020 йилнинг 3 ноябрида АҚШда президентлик сайловлари бўлиб ўтади. 3 февраль куни демократлар қароргоҳида бирламчи сайловлар - кокуслар ва праймеризлар бошланган.
Барчаси
Top