14:38 / 03.12.2020
1474
АҚШда 2021 йил мартигача 100 млн кишини коронавирусга қарши эмлаш режалаштирилмоқда

Ҳукуматнинг режасига кўра, декабрда 20 млн, январда 30 млн ва февралда яна 50 млн киши эмланади.

Фото: AP

АҚШ ҳукумати 2021 йилнинг феврал ойи охиригача 100 млн кишини ёки мамлакат катта ёшли аҳолисининг 40 фоизини коронавирусга қарши эмлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда ҳукумат маслаҳатчиси Монсеф Слауи маълум қилди.

 Унинг сўзларига кўра, коронавирусга қарши вакцинация декабр ўрталарида бошланиши мумкин. 

 30 ноябрда Американинг Moderna компанияси ўзининг коронавирусга қарши mRNA-1273 вакцинаси рўйхатга олиниши учун ариза топширганини маълум қилганди.

 Кейинроқ АҚШдаги яна бир фармацевтика компанияси – Pfizer Германиянинг BioNTech компанияси билан ҳамкорликда ишлаб чиққан вакцинасини рўйхатга олиш учун ҳужжат топширди.

 АҚШда аҳолини эмлашда ҳар икки вакцинадан фойдаланиш кутилмоқда. Ҳукуматнинг режасига кўра, декабрда 20 млн, январда 30 млн ва февралда яна 50 млн киши эмланади.

Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, АҚШда пандемия даврида 273 мингдан ортиқ киши вафот этди, коронавирус юқтирганлар сони эса 13,9 млн нафарга етди.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top