18:05 / 15.12.2020
1921
Швеция бош вазири мамлакат ҳукумати коронавирус хатарини етарлича баҳоламаганини тан олди

Швецияда 320 мингдан ортиқ киши коронавирус юқтирган, 7,5 мингдан ортиқ бемор вафот этган ўлим даражаси қўшни Норвегия, Финландия ва Даниядаги нисбатан анча юқори бўлган.

Стефан Лёвен / Фото: Henrik Montgomery / TT via AP

Швеция соғлиқни сақлаш органлари коронавирус тўлқинининг мамлакат учун хатарини етарлича баҳоламаган, деди Швеция бош вазири Стефан Лёвен.

“Аксарият мутахассислар вируснинг янги тўлқинини кўрмаган, улар фақат айрим касаллик ўчоқлари тўғрисида гапиришган деб ўйлайман”, — дея Лёвеннинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Associated Press агентлиги.

 Швеция ҳукумати пандемия  бошланганидан буён коронавирусга нисбатан ўз позициясида турди ва қатъий чеклов чоралари жорий этмади.

 Мамлакатда 320 мингдан ортиқ киши коронавирус юқтирган, 7,5 мингдан ортиқ бемор вафот этган Ўлим даражаси қўшни Норвегия, Финландия ва Даниядагига нисбатан анча юқори бўлган.

Швеция статистика агентлигининг маълумот беришича, мамлакатда ноябр ойида барча сабаблар оқибатида 8088 та ўлим юз берган. AP’нинг қайд этишича, бу Швеция учун 1918 йилдаги “испанка” гриппи эпидемиясидан буён энг юқори ўлим кўрсаткичидир.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top