20:26 / 25.12.2020
3741
Дунё пандемия якунигача бўлган йўлнинг ярмига келди – ЖССТ

ЖССТнинг Европадаги бюроси директори Ҳанс Клюгенинг фикрича, профилактика, локдаун ва вирус устидан назорат фаол қўлланилсагина у пасайиши мумкин.

Фото: EPA-EFE

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирус пандемияси ривожланиши борасидаги тахминларда эҳтиёткор бўлишга уринмоқда, аммо дунё йўлнинг ярмига етиб келди деб ҳисоблайди. ЖССТнинг Европадаги бюроси директори Ҳанс Клюге ана шундай фикр билдирди.

"Бунга ўхшаш вируслар тахминан икки йил ривожланади, шунинг учун биз ҳозирча йўлнинг ўртасидамиз", – деди у.

Клюгенинг қўшимча қилишича, ЖССТ коронавирус билан боғлиқ вазият қандай ривожланишини тахмин қилиши қийин, чунки буни олдиндан айтиб бўлмайди.

"Профилактика, локдаун ва вирус устидан назорат фаол қўлланилсагина у пасайиши мумкин. Озгина бўшашсак – яна касаллар сони жадал ўсишини кўрамиз", – деди у.

Охирги маълумотларга кўра, дунё бўйича коронавирус юқтирганлар сони 79,8 миллиондан ошган, 1 млн 752 мингга яқин инсон вафот этган.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top