18:01 / 22.01.2021
12419
Меҳнат мигрантларини Россияга олиб киришнинг махсус механизми жорий этилмоқда

Россиядаги қурилиш ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасига Тожикистон, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркиядан фуқароларни жалб қурилишнинг «қўлда бошқариш режимида» ишлайдиган механизми жорий этилмоқда. Бу ҳақда Россия қурилиш ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Ирек Файзуллин маълум қилган.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабарида айтилишича, янги механизмга кўра, эндиликда Россиянинг қурилиш компаниялари вакиллари ёки вилоятлар раҳбарияти маълум бир объект учун мигрантларни чақириш юзасидан Қурилиш вазирлигига мурожаат қилиши мумкин. Мурожаат уч ҳафта давомида комиссия томонидан кўриб чиқилади.

Чегаралар очилгандан кейин эса Россияга хорижий ишчиларни киритишнинг янги механизми яратилади.

Яқинда Россия президенти меҳнат мигрантларини қурилиш объектларига жалб қилишни соддалаштириш масаласини кўриб чиқиш юзасидан ҳукуматга топшириқ берган эди.

Top