21:52 / 22.01.2021
11287
Пентагонга илк бор афроамерикалик раҳбар бўлди

Ллойд Остин АҚШнинг Ироқдаги қўшинлари устидан сўнгги қўмондон бўлган. У 2016 йил мартда истеъфога чиққан.

Фото: AP Photo / J. Scott Applewhite

АҚШ Сенати сайланган президент Жозеф Байден таклиф қилган Ллойд Остин номзодини АҚШ мудофаа вазири лавозимига тасдиқлади.

 Бунгача унинг номзодини Сенатнинг қуролли кучлар бўйича қўмитаси тасдиқлаганди. Шундай қилиб, Остин ушбу лавозимни эгаллаган илк афроамерикалик бўлди. 

Уэст-Пойнт ҳарбий академияси битирувчиси бўлган Ллойд Остин Германияда пиёда взводи командирлигидан АҚШ қуролли кучлари марказий қўмондонилигигача бўлган йўлни босиб ўтган.

Остин АҚШнинг Ироқдаги қўшинлари устидан сўнгги қўмондон бўлган. У 2016 йил мартда истеъфога чиққан.

АҚШ қонунчилигига кўра, Пентагон раҳбарлигига даъвогар ҳарбий бунгача етти йил истеъфода бўлган бўлиши лозим. Акс ҳолда унга қонунчиларнинг махсус рухсати керак бўлади ва Остин ана шундай рухсатга эга бўлди. АҚШда бундай чеклов ҳукумат тепасига ҳарбийлар келмаслигини кафолатлаш учун жорий этилган.

Top