17:23 / 29.01.2021
34792
Ўзбекистондаги 7та ёғ-мой ишлаб чиқариш заводи сотувга қўйилди
Фото: Getty Images

«Тошкент» республика фонд биржаси савдоларига давлат улушига эга 7та ёғ-мой ишлаб чиқарувчи завод акциялари сотувга чиқарилди. Ушбу савдолар биржанинг давлат улушини йирик инвесторга сотиш учун мўлжалланган Nego Board бўлимида ўтказилади.

Kun.uz мухбирининг хабар беришича, сотувга қуйидаги заводларнинг акция пакетлари қўйилган:

  • «Фарғона ёғ-мой» АЖ устав капиталидаги 84,4 фоиз улуши – 3 миллион 95 минг 500 дона оддий ҳамда 1,5 минг дона имтиёзли акциялар (акция пакетининг умумий қиймати – 62 миллиард 199 миллион 546 минг сўм)
  • «Қўқон ёғ-мой» АЖ устав капиталидаги 51 фоиз улуши – 710 минг 170та оддий акция (акция пакетининг умумий қиймати – 32 миллиард 716 миллион 40 минг сўм)
  • «Асака ёғ-мой» АЖ устав капиталидаги 51,1 фоиз улуши – 2 миллион 206 минг 170 дона оддий акция (акция пакетининг умумий қиймати – 15 миллиард 446 миллион 388 минг сўм)
  • «Андижон ёғ-мой» АЖ устав капиталидаги 58,4 фоиз улуши – 243 минг 163 дона оддий акция (акция пакетининг умумий қиймати – 25 миллиард 920 миллион 616 минг сўм)
  • «Ёғгар» АЖ устав капиталидаги 89,2 фоиз улуши – 2 миллион 900 минг 640 дона оддий акция (акция пакетининг умумий қиймати – 29 миллиард 581 миллион 886 минг сўм)
  • «Турон Хўжайли» АЖ устав капиталидаги 40 фоиз улуши – 312 минг 160 дона оддий акция (акция пакетининг умумий қиймати – 15 миллиард 563 миллион 985 минг сўм)
  • «Урганч ёғ-мой» АЖ устав капиталидаги 60,3 фоиз улуши – 18 миллион 645 минг 786 дона оддий акция (акция пакетининг умумий қиймати – 115 миллиард 779 миллион 143 минг сўм)

Давлат активларини бошқариш агентлиги давлат улуши мавжуд барча ёғ-мой комбинат ва заводлар сотувга чиқарилишини таъкидлаганди.

2020 йил март ойида рўйхатда юқоридаги кўрсатилган ёғ-мой корхоналари сотувга чиқарилди. Шулардан «Ёғгар» акциядорлик жамиятининг нархи айни пайтда аввалги таклифдан кўра, 20 фоизга камайтирилган. Шунингдек, «Урганч ёғ-мой» АЖ бўйича таклиф этилган нарх 40 фоизга туширилган.

Давлат активларини бошқариш агентлиги «Тошкент ёғ-мой» комбинати АЖ устав фондидаги давлат улуши ҳам сотилиши ҳақида хабар берганди. Ушбу корхона бир қанча брендлар, хусусан, «Моя мечта» бренди остидаги маҳсулотлар ишлаб чиқаради.

Top