16:29 / 02.02.2021
5063
 Дунёда коронавирус тарқалиши тезлиги қарийб икки бараварга пасайди – ЖССТ

Касалланганлар сони кўплиги бўйича дастлабки йигирматаликдан ўрин олган аксарият давлатларда касаллик юқтириш ҳолатлари пасаймоқда.

Фото: Nicolas Economou/NurPhoto via Getty Images

ЖССТ ўтган суткада 444,5 мингта янги ҳолатни қайд этди. Бу йил бошидан буён қайд этилган энг минимал кўрсаткичдир.  

ТАССнинг ёзишича, касалланганлар сони кўплиги бўйича дастлабки йигирматаликдан ўрин олган аксарият давлатларда касаллик юқтириш ҳолатлари пасаймоқда. АҚШда ўтган суткада 125,5 мингта ҳолат қайд этилган – бу январдаги энг юқори кўрсаткичдан икки бараварга кам. Бразилия, Колумбия ва Аргентинада касаллик юқтириш ҳолатлари икки баравардан кўпроққа, Мексикада эса уч бараварга камайган. 

Европада ҳам деярли барча давлатларда касаллик тарқалиши суръати пасаймоқда. Чехияда январдаги максимал кўрсаткичга нисбатан олти, Германияда тўрт, Буюк Британия, Полша ва Украинада уч баравардан ортиқроққа камайди. Бундан фақат Франция ва Испания мустасно.

Ҳиндистонда ўтган суткада 8,6 мингга яқин ҳолат аниқланди – бу ўтган йилнинг июнидан буён қайд этилган энг кам кўрсаткич ва сентябрдагига нисбатан 12 бараварга кам.

ЖССТнинг маълумот беришича, дунё бўйича касаллик юқтирганлар сони 102,5 миллиондан ошган, 2,2 миллиондан ортиқ киши вафот этган.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top