19:18 / 05.02.2021
4449
Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси раҳбари ўзгарди

Қўқон давлат педагогика институтининг собиқ ректори Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармасига раҳбар бўлди.

Ҳукуматнинг тегишли қарорига кўра, Азизжон Ғуломжонович Эминов Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармасининг директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

У бу лавозимда 2020 йил мартидан буён ишлаб келган Сирожиддин Баҳромович Раҳмоналиевнинг ўрнини эгаллади.

Азизжон Эминов муқаддам Қўқон давлат педагогика институти ректори сифатида ишлаган, 2020 йил апрелида Ўзбекистондаги ОТМ раҳбарларининг ёппасига ишдан олиниши вақтида лавозимини тарк этганди.

Top