23:39 / 27.02.2021
5032
Арманистон мудофаа вазирлиги армия сиёсатдан ташқарида эканлигини маълум қилди

Аввалроқ мухолифат етакчиларидан бири Гегам Манукян Арманистон қуролли кучларининг барча бўлинмалари қуролли кучлар бош штаби раҳбариятининг бош вазир Никол Пашиняннинг истеъфосини талаб қилиб чиққан баёнотига қўшилганини айтганди.

Арманистон қуролли кучлари республика хавфсизлигини таъминлаш бўйича ўз вазифаларини тўлақонли бажаришда давом этмоқда, деб маълум қилди мамлакат мудофаа вазирлиги.

Вазирлик баёнотида таъкидланишича, қуролли кучлар сиёсий жараёнлардан қатъи назар, давлат ва халқ хавфсизлигини таъминлаш учун хизмат қилишда давом этади.

Баёнотда мудофаа вазирлиги номидан баёнотлар бермаслик ва армияни сиёсий жараёнларга жалб этмасликка чақирилган.

Аввалроқ мухолифат етакчиларидан бири Гегам Манукян Арманистон қуролли кучларининг барча бўлинмалари қуролли кучлар бош штаби раҳбариятининг бош вазир Никол Пашиняннинг истеъфосини талаб қилиб чиққан баёнотига қўшилганини айтганди.

27 февраль куни Арманистон президенти Армен Саркисян Пашиняннинг қуролли кучлар бош штаби бошлиғи Оник Гаспарянни лавозимидан бўшатиш тўғрисидаги сўровини рад этди.

Қонунчиликка кўра, бош вазир бир сўровни иккинчи марта юбориш ҳуқуқига эга. 

Пашинян бу ҳуқуқидан фойдаланди. У Армен Саркисянга Оник Гаспарянни ишдан бўшатишни сўраб яна бир марта мурожаат қилган.

Top