19:36 / 10.03.2021
4884
Эрдўған ва Путин «Аккую» АЭСининг учинчи энергия блоки қурилишига старт берди

Маълум қилинишича, «Аккую» АЭСи фаолияти 60 йилга мўлжалланган бўлиб, у атроф-муҳитга зарар миқдорини камайтириш имконини беради ва Туркиянинг электр энергиясига бўлган эҳтиёжининг 10 фоизини қоплайди.

Фото: Anadolu Agency

Туркиянинг Мерсин вилоятида «Аккую» АЭСининг учинчи энергия блоки қурилиши бошланишига бағишланган маросим бўлиб ўтди.

Онадўлу агентлигининг хабар беришича, маросимда видеоконференция режимида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ва Россия президенти Владимир Путин иштирок этди.

Туркия энергетика вазири Фотиҳ Дўнмаз Глава «Аккую» АЭСини Туркия тарихидаги энг йирик энергетика лойиҳаларидан бири деб атади.

Унинг сўзларига кўра, АЭС фаолияти 60 йилга мўлжалланган бўлиб, у атроф-муҳитга зарар миқдорини камайтириш имконини беради ва Туркиянинг электр энергиясига бўлган эҳтиёжининг 10 фоизини қоплайди.

Россия ва Туркия ўртасида «Аккую» атом электр станциясини қуриш ва ишга тушириш тўғрисидаги шартнома 2010 йилда имзоланганди.

Туркиядаги илк АЭС умумий қуввати 4800 мегаватт бўлган 3+ авлодига мансуб ВВЭР-1200 реакторларидан иборат тўртта энергия блокини ўз ичига олади.

АЭСнинг биринчи энергия блокини 2023 йилда ишга тушириш мўлжалланган. Қолган учта энергия блоки бир йилдан вақт оралиғида 2026 йилгача ишга тушади.

Top