11:24 / 19.03.2021
5517
Президент Ўзбекистон конлари салоҳияти бўйича гапирди 

Нурафшон шаҳрида халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда ва унда президент Шавкат Мирзиёев иштирок этяпти.

Фото: KUN.UZ

Kun.uz мухбирининг хабар беришича, давлат раҳбари Ўзбекистон конларининг салоҳияти ҳақида гапириб ўтди.

“Сизларга бир сир ҳақида озгина гапирмоқчиман, вақти келиб бу масала ҳақида батафсил айтаман. Ўзбекистон геологияси жуда кучли эди, афсуски кўп йиллар бу соҳа орқага кетди. Ҳозир ҳаммасини бошидан бошлаяпмиз. Бир янгилик – геология бўйича дунё тан олган экспертларни таклиф қилдим. Уларнинг хулосаси соҳа учун жаҳон бўйича қонун даражасида. Бу экспертлар Ўзбекистонни ўрганишяпти ва жуда улкан салоҳиятлар ҳақида маълумотлар айтишяпти.

Биргина миснинг ўзидан 44 млн тоннадан ортиқ захира аниқланяпти. Бошқа нодир металлар ҳақида ҳам маълумотлар бор ва вақти келса улар ҳақида ҳам билиб оласизлар. Миснинг аҳамияти жуда катта, дунё электрмобилларга ўтяпти ва бу металл нархи энди олтиндан ҳам тезроқ ўса бошлайди. Аллоҳ таолонинг ўзи бизни қўллаб турибди”, деди президент.

Бундан олдин, давлат раҳбари Тошкент вилояти собиқ ҳокими Рустам Холматов нега ишдан олинганини маълум қилиб, вилоят бўйича алоҳида қонун қабул қилинишини айтганди.

Top