12:10 / 19.03.2021
10316
Шавкат Мирзиёев: «Тошкент вилояти бўйича алоҳида қонун қабул қиламиз, бу ҳудуд билан шахсан ўзим шуғулланаман»

Нурафшон шаҳрида халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда ва унда президент Шавкат Мирзиёев иштирок этяпти.

Kun.uz мухбирининг хабар беришича, давлат раҳбари Тошкент вилояти бўйича алоҳида қонун қабул қилинишини билдирган.

“Тошкент вилоятидаги энг жиддий муаммолардан бири нима, десангиз айтаман – ерга бўлган муносабат. Умуман, Тошкент вилоятида агрономлик соҳасида жиддий муаммолар бор. Энди Тошкент вилоятидаги ерларнинг ҳолатига бевосита бош прокурор масъул ва жавобгар бўлади. Бу вилоят билан шахсан ўзим шуғулланаман, бевосита менинг назоратимда бўлади. 

Шунинг учун, масала жиддийлигини инобатга олиб, Тошкент вилояти бўйича алоҳида қонун қабул қиламиз. Майли, у вақтинча бўлсин, лекин Тошкент вилоятидаги вазиятни ўнгламасак бўлмайди. 

Кеча Чинозга борганимда кўрдим, бир тадбиркор 1000 гектар ерни обод қиляпти. Мардлик билан ариза ёзмаган ҳокимлардан неча нафари Чинозга бориб, шу янгиликни ўрганяпти?

Томгача пахта экдик, лекин косамиз оқармади. Мактаб болаларини ҳам пахтага ҳайдардик. 100 йил эгилиб пахта тердик, лекин 3 йилдан бери 6,5 млн теримчи пахта термаяпти. Бу жуда машаққат эвазига эришилди, кўпчилик ўйлагандай осон бўлгани йўқ. Ғаллада ҳам ҳосилдорликни 100 центнерга чиқаришимиз лозим”, деди президент.

Аввалроқ, Шавкат Мирзиёев Тошкент вилояти собиқ ҳокими Рустам Холматов нега ишдан олинганини маълум қилганди.

Top