17:15 / 27.03.2021
2354
ЖССТ коронавирусга қарши эмланганларга ҳам ниқоб тақишни тавсия қилди

Аввалроқ британиялик олимлар коронавируснинг жанубий африкача штамми вакцина самарадорлигини 30 фоизга пасайтириши мумкинлигини маълум қилганди.

Фото: Reuters

ЖССТ коронавирусга қарши мавжуд вакциналарнинг COVID-19’нинг келгусида пайдо бўладиган турларига нисбатан самарадорлиги борасида маълумотга эга эмас, шу боис эмланганларни ҳимояланиш чораларига риоя қилишга чақиради, деди ташкилотнинг Иммунизация ва вакциналар бўйича департаменти директори Кейт О'Брайен.

Бизда вакциналар мавжуд ҳар бир тур ҳамда келгусида пайдо бўладиган турлардан қай даражада ҳимоя қилиши борасида исботлар йўқ», — деди ЖССТ вакили.

Аввалроқ британиялик олимлар коронавируснинг жанубий африкача штамми вакцина самарадорлигини 30 фоизга пасайтириши мумкинлигини маълум қилганди.

Текширувлар мазкур штамм эмланган ёки илгари касалликка чалиниб тузалган инсонлардаги антитаналар самарадорлигини 10 бараваргача пасайтириши мумкинлигини кўрсатган.

Маълум қилинишича, коронавируснинг жанубий африкача тури касалликнинг дастлабки турига нисбатан 60 фоизга юқумли.

22 март куни Белгияда коронавируснинг B.1.214 деб номланган янги тури аниқланганди. Қайд этилишича, аҳолининг 4 фоизи ушбу штаммни юқтирган.

18 март куни Ҳиндистонда коронавируснинг британча, бразилча ва жанубий африкача штаммлари аниқланган.

Top