13:17 / 27.03.2021
7119
Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт маркази директори ўзгарди

Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт марказига Саидахон Мирраҳимова ўрнига янги директор тайинланди.

Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғига асосан, Зарифжон Шарифович Ашуров Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт маркази директори вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди.

Зарифжон Ашуров

«Унга марказ фаолияти ва аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, наркологик касалликлар соҳасидаги профилактика, диагностика ва даволаш ишларида энг илғор инновацион технологияларни татбиқ этиш, нуфузли  хорижий тиббиёт муассасалари билан ҳамкорликни кенгайтириш, тизимда ахборотларнинг фаол алмашинувини таъминлаш сингари қатор вазифалар юклатилди», дейилади ССВ матбуот хизмати хабарида. 

43 ёшли тиббиёт фанлари доктори, профессор З. Ашуров айни пайтгача Тошкент тиббиёт академияси Психиатрия ва наркология кафедраси мудири лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

У марказ директорлиги лавозимида 2020 йил сентябридан буён ишлаб келган Саидахон Шуҳратовна Мирраҳимова ўрнида иш бошлади.

Саидахон Мирраҳимова
Top