14:37 / 13.04.2021
15718
Россия АҚШга «Қримдан узоқроқ туриш»ни маслаҳат берди

Москва АҚШ ҳарбий кемаларининг бир ой муддатга Қора денгизга киришини иғвогарлик деб ҳисобламоқда.

Фото: ТАСС

Россия Америка ҳарбий кемаларининг Қора денгизга жўнатилишини иғвогарлик деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Сергей Рябков маълум қилди.

«Бизнинг қирғоқларда Америка ҳарбий кемалари қиладиган иш йўқ. Бу жудаям иғвогарона ҳаракат. Улар бизни синаб кўрмоқда, асабимизга ўйнаяпти. Қўлларидан ҳеч нарса келмайди», – деди Рябков.

Дипломат АҚШни Қримдан узоқроқ туришга чақирди.

«Биз АҚШни Қримдан, Қора денгиздаги соҳилимиздан узоқроқ туриш ҳақида огоҳлантирамиз. Бу уларнинг ўзларига яхши бўлади», – деди Рябков.

Аввалроқ АҚШ Қора денгизга ҳарбий кемаларини жўнатгани хабар қилинганди. Кемалар ушбу ҳудудда 4 майгача бўлиши кўзда тутилган.

Top