17:57 / 14.04.2021
972
Самарқандда «ишни ёпиш» учун профилактика инспекторига пора бераётган маст ҳайдовчига жиноий иш қўзғатилди
Фото: ИИБ ахборот хизмати

Самарқанд вилояти Ургут туманида маст ҳайдовчи «ишни ёпиб юбориш» эвазига профилактика инспекторига пора бераётганида ушланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2021 йил 9 апрел куни Ургут тумани бўйича ИИО ФМБ профилактика инспекторига, туманнинг Ишчан маҳалласида яшовчи шахснинг яшаш уйига куёви Э.Х. ўзига тегишли бўлган «Дамас» машинасини маст ҳолда бошқариб келиб, қайнотасининг тинчлигини бузаётганлиги тўғрисидаги хабар келиб тушган.

Хабарга асосан ҳодиса жойига борган профилактика инспектори Э.Х.нинг ҳолатини аниқлаш учун суд-тиббий экспертизасига олиб бориб, мастлик даражаси аниқланган. Шундан сўнг, Х.Э. ҳолатни расмийлаштирмаслик ва тўпланган ҳужжатларни ЙҲХБга юбормаслик эвазига профилактика инспекторига 300 АҚШ долларини пора тариқасида таклиф қилган.

Ходим фуқарога қилаётган хатти-ҳаракати қонунга хилофлиги, пора бериш жиноят эканлигини тушунтириб, яшаш уйига кетиши учун рухсат берган.

Қайд этилишича, 10 апрел куни Э.Х. профилактика инспекторининг олдига такроран келиб, масалани ҳал қилиш эвазига 300 долларни яна пора тариқасида таклиф қилган.

Шу куни ИИВ ЎХБ Самарқанд вилояти бўйича бўлими ҳамда тегишли орган ходимлари иштирокида ўтказилган тезкор тадбирда, Э.Х. профилактика инспекторига 300 долларни пора тариқасида берган вақтида далилий ашёлар билан ушланган.

Таъкидланишича, мазкур ҳолат юзасидан жиноят кодексининг 211-моддаси (Пора бериш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Top