19:00 / 17.04.2021
11661
Апрел охиригача «Спутник V» вакцинасини ҳам олиб келамиз — Абдулла Арипов

Апрел ойи охиригача Ўзбекистонга «Спутник V» вакцинасининг илк партияси олиб келинади. У 300 минг дозадан иборат бўлади.

Бу ҳақда бош вазир Абдулла Арипов 17 апрел куни Махсус комиссиянинг кенгайтирилган йиғилишида маълум қилди, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.

Бош вазирга кўра, апрел охиригача ўзбек-хитой вакцинасидан яна 1 млн доза келтирилиши ҳам кутилмоқда.

«Бу бўйича шартнома қилинган, пули тўланган, ҳатто самолёт рейсларигача ҳаммаси белгиланган. Май ойида эса AstraZeneca'нинг кейинги партияси келиши мўлжалланган», деди Абдулла Арипов.

Маълумот учун, «Спутник V» вакцинаси Ўзбекистонда феврал ойи ўрталарида давлат рўйхатидан ўтказилган.

  • Эслатиб ўтамиз, 17 март куни Тошкентга Covid-19’га қарши AstraZeneca (CoviShield ) вакцинасининг биринчи партияси – 660 минг доза олиб келинганди. 27 март куни Хитойдан яна бир партия – 1 миллион доза ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси келтирилди.
  • Май-июнь ойларида 2 миллион доза AstraZeneca, апрель-июнь ойларида эса 3,5 миллион доза ZF-UZ-VAK2001 вакциналари олиб келиниши маълум қилинган.
  • Расмий маълумотларга кўра, айни пайтда мамлакатда кунига 50-60 минг киши коронавирусга қарши эмланмоқда. 1-16 апрел оралиғида 369,9 минг киши ихтиёрий равишда вакцина олган.
Top