01:42 / 06.06.2021
3565
Нигерияликларга Twitter’дан фойдаланиш тақиқланди

Аввалроқ Нигерия ахборот ва маданият вазири Лай Муҳаммад мамлакатда 5 июндан Twitter фаолияти тўхтатилишини маълум қилганди.

Фото: Pixabay

Нигерия бош прокурори ва адлия вазири Абубакар Маламий Twitter ижтимоий тармоғидан фойдаланганлар жиддий жазога тортилишини маълум қилди. Бу ҳақда Vanguard газетаси хабар бермоқда.

Аввалроқ Нигерия ахборот ва маданият вазири Лай Муҳаммад мамлакатда 5 июндан Twitter фаолияти тўхтатилишини маълум қилганди. Унинг сўзларига кўра, «Нигерия яхлитлиги ва хавфсизлигига рахна солишга уринаётганлар доимий равишда ушбу ижтимоий тармоқдан фойдаланиб келмоқда».

Нигерия ҳукумати ва ижтимоий тармоқ ўртасидаги низо 2 июнда, мамлакат президенти Муҳаммаду Бухорийнинг айирмачиларни давлат биноларига ҳужум қилгани учун жазолаш тўғрисидаги таҳдиди ўчириб ташланганидан сўнг кучайди. Шунингдек, Twitter Бухорийнинг аккаунтини 12 соатга блоклаб қўйди.

Мамлакат ахборот ва маданият вазири ижтимоий тармоқни иккиёқлама стандарт ва айирмачиларга ён босишда айблади.

Top