15:43 / 08.06.2021
11801
Ўзбекистон ва Тожикистон икки мамлакат фуқароларининг мамлакатда бўлиб туриш шартларини енгиллаштиришни режалаштирмоқда

Келишув баённомаси лойиҳасига кўра, икки мамлакат фуқаролари давлат чегарасини кесиб ўтганидан сўнг 10 иш куни мобайнида рўйхатга кириш ва вақтинчалик пропискага туришдан озод бўлади.

Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукуматлари икки мамлакат фуқароларининг ўзаро сафарлари тўғрисидаги 2018 йил 9 мартда имзоланган келишувга қўшимчалар киритишни режалаштирмоқда, деб хабар берди Азия-Плюс.

Мазкур келишув баённомаси лойиҳасига кўра, икки мамлакат фуқаролари давлат чегарасини кесиб ўтганидан сўнг 10 иш куни мобайнида рўйхатга кириш ва вақтинчалик пропискага туришдан озод бўлади.

Келишувга қўшимчалар Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 10-11 июн кунлари Тожикистонга амалга оширадиган расмий ташрифи давомида киритилиши кутилмоқда.

Ҳозирда Ўзбекистонга келган Тожикистон фуқаролари уч иш куни ичида ички ишлар маҳаллий органларида ҳисобга туриши лозим.

Агар Тожикистон фуқаросининг Ўзбекистонда қариндошлари бўлса, у 5 доллар миқдорида давлат божи тўлаб, қариндошининг яшаш манзилида рўйхатга туриши мумкин.

Шунингдек, турист сифатида келган Тожикистон фуқаролари 5 доллар давлат божи тўлаб, ўзи яшаётган меҳмонхонада рўйхатдан ўтади.

Top