15:14 / 08.06.2021
7678
«Паррандасаноат» уюшмасига янги раҳбар тайинланди

Баҳодир Исаев «Паррандасаноат» уюшмасининг янги раҳбари бўлади. У бир вақтнинг ўзида Ветеринария қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари ҳам ҳисобланади.

Фото: «Паррандасаноат» уюшмаси

Президент Шавкат Мирзиёев Баҳодир Исаевга инвестициялар жалб қилиш, лойиҳаларни шакллантириш, корхоналарнинг муаммоларини ҳал қилиш бўйича барча ваколатлар берилишини маълум қилди.

Бу ишларни амалга оширишда Микрокредитбанк яқиндан кўмакчи бўлиши таъкидланган.

Бундан олдинроқ парранда саноатини қўллаб-қувватлаш бўйича янги механизмлар жорий этилиши, 1 июлдан берилиши керак бўлган субсидия миқдори тухум учун 3 баравар (ҳар бир сотилган тухумга 150 сўм), парранда гўшти учун эса 2 баравар (ҳар бир килограммига 1,5 минг сўм) оширилиб, тўловлар 1 июндан бошланади, ҳисоб-китоб қилиниши ҳақида хабар берилганди.

Маълумот учун, Баҳодир Исаев шу кунга қадар «Паррандасаноат» уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари эди. У янги лавозимда Пўлат Раҳматуллаевни алмаштиради.

Top