11:49 / 08.09.2021
6811
Уч нафар судья лавозимда бўлишнинг 10 йиллик муддатига тайинланди

Судьялар олий кенгашининг навбатдаги йиғилишида ваколат доирасига кирувчи қатор масалаларни кўриб чиққан кенгаш аъзолари уч нафар номзодни судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги 10 йиллик муддатига тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилди.

Фото: Getty Images

Судьялар олий кенгаши қарорига кўра

Муроджон Ҳасанов – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Хоразм вилояти жиноят ишлари бўйича Урганч шаҳар судининг раиси лавозимига;

Наврўз Ҳамроев – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Қашқадарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судининг судьяси лавозимига;

Зафар Шаропов – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Зангиота туман судининг судьяси лавозимига тайинланди.

Top