15:26 / 01.01.2022
13960
Хитой Марсда олинган янги фотосуратларни эълон қилди

Суратларда зонд ва Марснинг умумий тасвири, «Тянвэн-1» қурилмаси, сайёранинг шимолий қутб қалпоғи ва Марс юзасини суратга олаётган «Чжуронг» марсоходи акс этган. 

Фото: CNSA

Хитой «Тянвэн-1» зонди Марсда олган янги фотосуратларни эълон қилди.

Суратларда зонд ва Марснинг умумий тасвири, «Тянвэн-1» қурилмаси, сайёранинг шимолий қутб қалпоғи ва Марс юзасини суратга олаётган «Чжуронг» марсоходи акс этган. 

Фото: CNSA
Фото: CNSA
Фото: CNSA

Қайд этилишича, зонд ва марсоход меъёрдагидек фаолият олиб бормоқда.

«Тянвэн-1» зонди 527 кундан бери ишламоқда, у Ердан 350 млн км масофада жойлашган.

Марсоход ўтган вақт давомида 1400 метр масофани босиб ўтди. Икки қурилма Марсга оид жами 560 Гб маълумот тўплади.

«Тянвэн-1» 2020 йил 23 июлда Марсга жўнатилганди. Зонд етти ойдан сўнг — 2021 йил 10 февралда сайёрага етиб борган.

Top