19:20 / 03.03.2022
9928
Лондондаги ватандошлар лигаси: “Urpolvon United” ғолиб бўлди (фото)
Фото: Uzbek.life

Аввалроқ Буюк Британиядаги ўзбек ватандошларнинг “Sahiy” жамоатчилик ташкилоти “Sahiy Football League” учрашувини ўтказиши ҳақида хабар берган эдик. 

Uzbek.life’га маълум қилишларича, мусобақада ўзбек ватандошларидан таркиб топган жами 8 та жамоа ўзаро беллашди. Ўйинлар 2 та футбол майдонида 8 та жамоалар ҳамда 2 та ҳакамлар иштирокида, 7:7 шаклда ўтказилди.

Қайд этилишича, ушбу учрашув Буюк Британияда яшовчи ҳамюртларимиз ўртасидаги биринчи йирик спорт мусобақаси сифатида эътироф этилди. Шунингдек, ўзбек жамиятининг бирдамлигини мустаҳкамлаш йўлидаги катта қадам бўлди. 

Ўйинлар шиддатли, қизиқарли ҳамда беллашувларга бой ўтди. Хусусан, ўйинларда “Galacticos” жамоаси 3 ўрин, “Legend” жамоаси 2 ўринга сазовор чиқди.

“Urpolvon United” жамоаси эса, мутлақ ғолиб сифатида махсус кубикни қўлга киритди.

Шунингдек, “Galacticos” жамоаси вакили Умид Акромов мусобақа давомида фаол ва энг кўп гол урган (умумий ҳисобда 4 та) иштирокчи сифатида тақдирланди.

Қуйида жамоалар суратларини кўришингиз мумкин.

“Legends” жамоаси
“Galacticos” жамоаси
“FC Diyor” жамоаси
“Jaydari Gents” жамоаси
“Masters” жамоаси
“United Uzbeks” жамоаси
“FC Ansar” жамоаси
“Galacticos” жамоаси вакили Умид Акромов 
“Urpolvon United” ғолиб бўлган жамоа

Top